Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳафта давомида илк кузги аёз кузатилади

Ҳафта давомида илк кузги аёз кузатилади

Республиканинг катта қисмида 3 ноябрь, якшанба куни кўпроқ октябрь ойи учун хос бўлган илиқ ва очиқ об-ҳаво кузатилди. Ҳарорат кундузи 22—25 даража илиқ бўлди, бу шу куннинг меъёрий кўрсаткичларидан 3—5 даражага юқори.

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, Ўзбекистоннинг шимолига Урал ҳудудидан салқин ҳаво оқими кириб келишни бошлади. Хоразм вилояти, Қорақалпоғистонда ёғингарчилик, Устюртда эса биринчи қор ёғди. Ушбу жойларда ҳарорат 10—15 даража, Устюртда айрим жойларда 0 даражагача пасайди.

Кечаси совуқ оқим республиканинг барча ҳудудларига тарқалди, мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиб, айрим жойларда жалага айланиб ҳарорат кескин пасая бошлади. Бугун ёғингарчилик тўхтайди, ҳарорат 8—10 даражани, шимолда 3—8 даражани ташкил қилади.

5 ноябрдан 9 ноябргача Ўзбекистонда совуқ антициклон ҳукмронлик қилади, об-ҳаво кам булутли бўлиб ёғингарчилик бўлмайди, фақат кечаси ва 5 ноябрь куни тонгда Сурхондарё вилояти ва Фарғона вилоятида ёмғир ёғиш эҳтимоли сақланиб туради. Кечаси ҳарорат 0—5 даража илиқ атрофида бўлади, 5—7 ноябрда илк кузги аёз кузатилади, кундузги ҳарорат 5—7 ноябрда 8—13 даража, 8—9 ноябрда 10—15 даража илиқ бўлади.

Киритилди: 19:50 04.11.2019. Ўқилди: 2574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!