UFCнинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашига муносабат билдирди.
"Борингни берганингдан кейин кераксизга айланасан. Яхшилар бор, энг яхшиларнинг энг яхшилари ҳам бор. Роналду ана шундай буюклар қаторига киради.
Бундай даражадаги инсонларнинг фикрлаш тарзини бошқалар тушуниши қийин.
Унинг футболга қўшган ҳиссасини бир оғиз сўз билан таърифлаб бўлмайди. Шунингдек, борини бағишлаган жамоалари унга қандай муносабатда бўлганини ҳам сўз билан ифодалаш қийин", — деб ёзди Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда.