Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Ислам Махачев ва Жек Делла Маддалена ўртасидаги бўлажак чемпионлик жанги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
"Бу юқори савиядаги жанг. Кичкина хато ҳамма нарсани ҳал қилади. Барча мухлислар Исламнинг яққол фаворитлигини айтишяпти. Биз ундай деб ўйламаймиз, менимча, бундай эмас. Маддалена Махачевнинг фаолиятидаги энг қийин рақиб. Маддалена Топуриядан ҳам кучлироқ, оёқлари эса Илияникидан икки баравар кучли. Унинг бокси ҳам ёмон эмас. Фараз қилсак, Жекдан кейин Исламнинг олдида Камару Усман ёки Шавкат Раҳмонов вариантлари пайдо бўлиши мумкин", дейди Ҳабиб.