Гватемала жанубидаги Эскуинтла департаменти шоссесида юз берган ЙТҲда олти киши, жумладан, вояга етмаганлар ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчириш бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, пикап ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган, натижада транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган. Натижада машина ёниб кетган, воқеа жойига тез ёрдам хизмати чақирилган.
Шифокорлар машинада олти киши, жумладан, вояга етмаганлар ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Расмийлар воқеа сабабларини аниқламоқда.