Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гвардиола Холанд Чемпионлар Лигасида голлар сони бўйича Роналдуни ортда қолдира олишига ишонмоқда

Гвардиола Холанд Чемпионлар Лигасида голлар сони бўйича Роналдуни ортда қолдира олишига ишонмоқда

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг келажакда Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш имкониятини баҳолади.

"Наполи"га қарши ўйинда норвегиялик ҳужумчи турнирдаги 50-голини урди ва бу кўрсаткичга рекорд даражада тез эришди - атиги 49 та ўйин керак бўлди. Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар 140 та гол урган Криштиану Роналду бўлиб қолмоқда ва Гвардиоладан Холанднинг португалияликни ортда қолдиришга қодирлиги ҳақида сўрашди.

"Бундай ритмда - ҳа. Эрлингни олдинда яна 10-12 йил юқори даражадаги мавсум кутмоқда", - дея жавоб берди испаниялик мураббий.

Айни вақтда 25 ёшли Холанн Тьерри Анри билан тўққизинчи поғонани бўлишиб турибди.

Киритилди: Бугун 09:27. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!