«Манчестер Сити» раҳбарияти жамоанинг сўнгги пайтларда қайд этаётган ҳалокатли натижаларидан жиддий хавотирда. «Daily Star» журналистларининг ёзишича, «шаҳарликлар» январдаги трансфер ойнасида ўз таркибини кучайтириш ниятида.
Жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола янги футболчилар учун тахминан 240 миллион евро олади. «Манчестер Сити»нинг трансфер мақсадлари орасида қуйидаги футболчилар номи бор: Виктор Дьёкереш, Бруно Гимараэс ва Мартин Субименди.
Ўзининг сўнгги ўйинида «Манчестер Сити» меҳмонда «Ливерпуль»дан мағлуб бўлди. Премьер-лиганинг 13-туридан сўнг Гвардиола шогирдлари 23 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.