Бугун 9 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Гвардиола "Сити" футболчисини юқори даражадаги юлдузга айлантирмоқчи

Гвардиола "Сити" футболчисини юқори даражадаги юлдузга айлантирмоқчи

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг бразилиялик вингери Савио ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ёшига қарамай, у яккама-якка вазиятларда тўхтатиб бўлмас даражада кучли. Ишимизни охиригача етказсак, у юқори тоифадаги футболчига айланади», — дея Гвардиоланинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирмоқда.

Жорий мавсумда 21 ёшли Савио барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва ўз ҳисобига 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.

11 март куни «Манчестер Сити»ни Мадриднинг «Реал» клубига қарши сафардаги муҳим баҳс кутмоқда.

Киритилди: 14:11 08.03.2026. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!