Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Манчестер Сити» ўз юлдузини сотишга қарор қилди

«Манчестер Сити» ўз юлдузини сотишга қарор қилди

Ярим ҳимоячи Родри ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин.

Журналист Рамон Альвареснинг маълумотларига кўра, «шаҳарликлар» испаниялик футболчининг шартномаси 2021 йилда якунланишини инобатга олиб, уни ёзги трансфер ойнасида 50 миллион еврога сотишга тайёр. Ушбу хавбекни ўз сафига қўшиб олишга Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, Мадрид клуби Родри трансфери бўйича якуний қарор қабул қилишдан олдин, унинг Жаҳон чемпионати олдидан жисмоний ҳолатини синчковлик билан баҳолайди.

Родри 2019 йилда 70 миллион евро эвазига «Атлетико»дан «Манчестер Сити»га ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, битта гол муаллифига айланди. Transfermarkt портали Родрининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 13:16. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!