Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил — дунёдаги энг жирканч ва хунук давлатлардан бири - Такер Карлсон

Исроил — дунёдаги энг жирканч ва хунук давлатлардан бири - Такер Карлсон

Америкалик журналист Исроилни танқид қилиб, у Ливан пойтахтига катта вайронагарчилик келтираётганини айтди.

«Исроилликлар Бейрутни вайрон қилмоқда. Мен дунёнинг кўп жойларида бўлганман — Бейрут Ер юзидаги энг гўзал шаҳарлардан бири. У ҳақиқий мўъжиза, жуда гўзал. Шу шаҳарни Исроил — дунёдаги энг жирканч давлатлардан бири — вайрон қилаётганини кўриш жуда оғир. 1948 йилдан бери у ерда бирор гўзал нарса қурилмаган», — деди Карлсон.

Карлсоннинг таъкидлашича, шаклланаётган империя табиатан вайронкор бўлади:

«Ҳар доим шундай бўлади: гўзаллик вайрон қилинади — Европа, Бейрут, Суриянинг айрим қисмлари, муқаддас жойлар. Эроннинг ҳам жуда гўзал жойлари бор, дейишади — аммо улар ҳам тўлиқ бомбардимон қилинмоқда. Гўё бу гўзалликка қарши урушга ўхшайди».

Киритилди: 12:15 08.03.2026. Ўқилди: 3570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!