Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ёзги трансферлар даврида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.
Манбага кўра, франциялик хавбек хизматига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи хавбекни ўз сафига қўшиб олишни талаб қилмоқда. Эдуардонинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда. 22 ёшли ярим ҳимоячининг "қаймоқранглилар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Камавинга Испания чемпионатининг ўтган мавсумида 19 та ўйин ўтказди. Ярим ҳимоячи битта гол ва иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.