Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Гвардиола «Реал»га қарши баҳс ҳақида гапирди

Гвардиола «Реал»га қарши баҳс ҳақида гапирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Реал Мадрид»га қарши баҳс ҳақида фикр билдирди. Қуръа натижасига кўра, «шаҳарликлар» мусобақанинг 6-турида Испанияга сафар уюштиради.

«Реал Мадрид»га қарши «Сантяго Бернабеу»да энг кўп ўйин ўтказган мураббий бўлганимдан фахрланаман. Испанияга қайтиш ҳар доим ёқимли», дейди мутахассис.

Маълумотларга кўра, ҳозиргача Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоалар «Реал»га қарши 27 марта майдонга тушган. Уларнинг 13 тасида ғалаба қозонган бўлса, 6 баҳсда дуранг қайд этилган. Яна 8 учрашувда имкониятни бой берган. Ушбу жамоалар ўртасида бўладиган навбатдаги баҳс 10 декабрь санасига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ҳам «Манчестер Сити» ва «Реал Мадрид» жамоалари Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичида ўзаро баҳс олиб борган эди. Иккала ўйин натижасига кўра, «қироллик клуби» умумий 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олган.

Киритилди: 22:31 05.09.2025. Ўқилди: 1082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!