"Манчестер Сити"нинг янги сардори этиб Бернарду Силва тайинланди. Бу борада жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола изоҳ берди.
"Мен уни бир сабабга кўра танладим. Ўтган мавсумда жиддий муаммоларга дуч келганимизда, у ҳар доим ёнимизда эди. У доим ёнимда эди, ҳар куни машқ қиларди... ҳолдан тойгунча. Бизда бор-йўғи 13-14 ўйинчи ва академия бор эди ва ҳар уч кунда мағлуб бўлардик - ва Бернарду доим ёнимизда эди. У ҳар доим мавжуд эди. У бунга лойиқ, чунки у ҳар доим ёрдам беришга интилган. У чап қанот ҳимоясида, ўнг қанот ҳимоясида таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнади. У яхши сардор бўлади," - деди Гвардиола Sky Sports’га.
Бернарду Силва "Манчестер Сити"да саккиз мавсум ўтказди.