"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа таркибини кучайтириш бўйича режалар тузмоқда.
"Шаҳарликлар" ўтган ёзда қилинган сўровлардан сўнг "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопесга қизиқишда давом этмоқда, деб ёзади TEAMtalk TBR Football’га таяниб. Гвардиола 22 ёшли Лопеснинг истеъдодига мухлислик қилади.
Ўтган ёзда "Челси" хавбекни сотиб олишга уриниб кўрди, аммо келишув амалга ошмади. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 22 ёшли Лопесни 50 миллион еврога баҳоламоқда.