"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоани тарк этгач, фаолиятида танаффусга чиқишини маълум қилди.
"Манчестер Сити" билан шартномам тугагач, кетаман. Ишончим комил. Нафақага чиқаманми ёки йўқми, билмайман, лекин танаффус қиламан. Мени қандай эслаб қолишларини истайман? Билмайман. Барча мураббийлар ўз меҳнатлари ҳақида хотира қолдириш учун ғалаба қозонишни исташади. Мен "Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Сити" мухлислари менинг жамоаларим ўйинларини томоша қилиб, завқ олишганига ишонаман" - деди Гвардиола.
Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача амал қилади.