Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Гвардиола Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди

Гвардиола Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи қуръаси натижаларига муносабат билдирди. Унга кўра, бу босқичда «шаҳарликлар» Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади.

«Мен учун энг кўп ўйин ўтказган рақиб жамоа стадиони — «Сантьяго Бернабеу»да бош мураббий сифатида қатнашиш катта шараф. Испанияга қайтиш ҳам ёқимли», — дея Гвардиоланинг сўзларини Madrid Zone ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали келтирди.

«Шаҳарликлар» учун «қаймоқранглар»га қарши баҳс меҳмон сифатида ўтади.

Ўтган мавсумда жамоалар Чемпионлар лигасининг 1/8 финали учун плей-офф босқичида тўқнаш келганди. Иккала ўйин натижасига кўра, «Реал» «Манчестер Сити»ни 6:3 ҳисобида мағлуб этган эди.

Киритилди: 20:54 29.08.2025. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!