Пеп Гвардиола рафиқаси билан ажрашди.
"Манчестер Сити" бош мураббийи ва унинг рафиқаси Кристина Серра муносабатларини тугатишга қарор қилишди, деб хабар беради Diario Sport.
Бу ҳақдаги қарор 2024 йилнинг декабрида қабул қилинган. Эр-хотин ўзларининг яқин доираларидан матбуотга тафсилотларни ошкор қилмасликни сўрашди.
Қайд этилишича, эр-хотиннинг муносабатлари барқарор ва дўстона бўлиб қолган. Ажрашгандан сўнг, улар қизларидан бири билан Барселонадаги театрда кўришди.
Пеп Гвардиола ва Кристина Серра 1994 йилда танишган. Улар 2014 йилда турмуш қуришди. Уларнинг учта фарзанди бор - қизлари Мария ва Валентина ва ўғли Мариус.