«Реал» собиқ яримҳимоячиси Гути Мадрид клубининг ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги «Арсенал»га қарши ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Сиз ҳар доим яримфинал ва финалга чиқишда босимга ўрганишингиз керак. Агар бунга тайёр бўлмасангиз, муҳим ўйинларда сизга жуда қимматга тушади. «Арсенал»да ҳам одатда шундай бўлади. Бу — жуда яхши жамоа.
«Реал»да эса акси. Бу — клубнинг буюклигидан. Улар босимларга кўникиб қолишган. Ҳал қилувчи босқичларда танангиз ва онгингиз тезроқ ишлайди.
«Реал» Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониши учун яхши ўйнаши шарт эмас, буни аллақачон исботлаган», — деди Гути El Periodico'га берган интервюсида.