Гутерриш ўз ваколатларидан биринчи марта фойдаланди ва Ғазо масаласида БМТ Хавфсизлик Кенгашида нутқ сўзлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш ўз фаолияти давомида биринчи марта БМТ Низомидаги ваколатларидан фойдаланган ва Ғазода гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун Хавфсизлик Кенгашига мактуб йўллаган.
Бош котибнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик кундалик матбуот анжуманида Бош котибнинг нутқи ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, мактубда Бош котиб Гутерриш БМТ Низомининг 99-моддасига ишора қилиб, «8 ҳафтадан ортиқ давом этган жанговар ҳаракатлар инсониятнинг даҳшатли азоб-уқубатларига олиб келганини» таъкидлаган.