Сешанба куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳозирги глобал бошқарув тизимини қоралаб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши «эскирган ва кўпинча фалаж бўлиб қолганини» айтди. Унинг баёноти Португалиянинг Каскай шаҳрида БМТ Цивилизациялар альянсининг 10-Глобал форуми очилишида айтилган.
Гутерриш «халқаро ҳамкорликни янада адолатли, қамраб олувчи ва замонавий воқеликка мослаштириш учун янгилаш ва ислоҳ қилиш» зарурлигини таъкидлади.
«Хавфсизлик Кенгаши эскирган, халқаро молия архитектураси эса ҳозирги иқтисодий воқеликни акс эттирмайди, бу эса уни ноадекват ва адолатсиз қилади», деди Бош котиб.
Гутерриш бугунги кунда тинчлик масаласи айниқса долзарб бўлган тўртта асосий минтақани аниқлади: Украина🇺🇦, Фаластин🇵🇸, Ливан🇱🇧 ва Судан🇸🇩