Гўшт ва сут маҳсулотлари етишмовчилигини бартараф этиш ва ички бозорда барқарорликни таъминлаш мақсадида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилиши белгиланди.
Расмий маълумотларга кўра, келгуси йилда хориждан 100 минг бош чорва моллари ва 200 минг бош қўй-эчки олиб келинади. Шунингдек, пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларга ўз ерларида 20 сотихгача майдонда енгил конструкцияли чорва иншоотлари қуришга рухсат берилмоқда.
Импорт қилинадиган наслдор чорва моллари ва бир кунлик жўжалар учун субсидия ажратиш тартиби яна 5 йилга узайтирилади.
2025 йилда чорвачиликни қўллаб-қувватлаш учун:
Жаҳон банки ва IFAD ресурслари ҳисобидан 157 млн доллар,
JICAдан 150 млн доллар,
Осиё тараққиёт банкидан 60 млн доллар маблағ йўналтирилади.
Ушбу маблағлар асосида лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чорвадорларга 10 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан, 17 фоизли кредитлар берилади.
Келгуси йилда:
5 трлн сўмлик 1 000 та чорвачилик лойиҳасини ишга тушириш,
Франция тажрибаси асосида 167 та туманда 50–60 бошли 340 та кичик чорвачилик хўжаликлари ташкил этиш режалаштирилган.
Мазкур чора-тадбирлар ички бозорда гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, занжирли ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва фермерлар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.