Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Гурлан туманида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган ҳуқуқбузарга нисбатан 1 миллион 125 минг сўм жарима қўлланилди

Гурлан туманида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган ҳуқуқбузарга нисбатан 1 миллион 125 минг сўм жарима қўлланилди

Хоразм вилояти прокуратураси ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Гурлан туман бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган тунги экологик назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Ш.И томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91 прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари яъни 1 миллион 125 минг сўм жарима белгиланди.

Вилоятимиз бўйлаб тунги экологик назорат рейд тадбирлари давом этмоқда.

Киритилди: 00:50 08.01.2025. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!