Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Гулистонда ЙТҲ: “Дамас” ва “Кобалт” тўқнашуви оқибатида 5 киши қурбон бўлди

Гулистонда ЙТҲ: “Дамас” ва “Кобалт” тўқнашуви оқибатида 5 киши қурбон бўлди

Бугун, 1 февраль куни эрталаб соат 08:30ларда 19 ёшли Ш.Б. «Cobalt» автомашинасида Гулистон шаҳар 4-мавзе Гулистон кўчаси бўйлаб ўтган автомобиль йўлида бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, 21 ёшли С.М. бошқарувида бўлган «Damas» билан тўқнашиб кетди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан маълум қилишларича, ҳодиса оқибатида «Damas» ҳайдовчиси С.М., йўловчилари – 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С.лар воқеа жойида вафот этган. Яна 3 киши шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, 24 ёшли С.А.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 14:00 01.02.2020. Ўқилди: 4778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!