Кредит маблағи мақсадли лойиҳа, иш кўламини ва тадбиркорликни ривожлантириш учун банклар томонидан бериладиган сармоядур ва уни ўз вақтида тўлаб бориш талаб этилади.
Кредит маблағлари ўз вақтида тўланмаган тақдирда, банклар судга мурожаат қилишга мажбур бўлишади. Судлар эса, ўз навбатида қарзорликни ундириш учун Мажбурий ижро бюроси органларига йўналтиради.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 09.05.2025 йилдаги қарорига кўра қарздор “М.А.”дан ундирувчи “Ўзбекистон Саноатқурилишбанк” АТБ фойдасига 519,1 млн. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Ижро харакатлари натижасида гаров мулки хисобланган турар жой хатланиб, 850 млн. сўм бошланғич нарҳда аукцион савдосига чиқарилди.
Сотувидан тушган маблағ кредит қарзини қоплашга йўналтирилади.