Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Гулистонда эркак хотинини аёвсиз калтаклаб, сочини калга олиб ташлади

Гулистонда эркак хотинини аёвсиз калтаклаб, сочини калга олиб ташлади


Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи аёл эри томонидан аёвсиз калтакланди. Сочи олиб ташланди. Бу ҳақда «Daryo»га калтакланган аёлнинг танишларидан бири хабар берди.



Маьлум бўлишича, Гулистон шаҳрининг «Бўстон» маҳалласидаги 4-мавзеда яшовчи Нилуфар исмли аёл ўзи ишлайдиган чойхонадан эри томонидан зўравонларча олиб кетилган.

Ўша куни эри уни уриб, калтаклаб, судраб олиб кетди. Ҳамманинг кўз ўнгида калтакланган аёл кеча — 20 август куни танишининг уйига қочиб борган ва ундан яшириниш учун жой сўраган. Аёлнинг юзи кўкариб, аёвсиз калтакланган. Сочлари калга олинган, дейди исми сир қолишини сўраган манба.
Манбанинг маълумот беришича, аёлда эрининг зўравонлигидан ҳимояланувчи ордер бор.

Бу аёл анчадан бери калтакланиб, «самосуд» қилинади. Қўлида ҳимоя ордери бўлсада, фойдаси йўқ. Бу аёлга ҳеч ким ёрдам беролмаяпти. Эри бир кун уриб, ўлдириб қўймаса бўлди эди, дейди суҳбатдош.

Киритилди: 13:03 21.08.2024. Ўқилди: 3380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!