Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

2025 йилдан бошлаб Москва вилоятида мигрантларнинг ишлаши чекланади

2025 йилдан бошлаб Москва вилоятида мигрантларнинг ишлаши чекланади

Москва вилояти ҳукумати 2025 йил 1 январдан бошлаб соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт, дам олиш, алкоголь ва тамаки савдоси, шунингдек, кўча таомлари каби соҳаларда патентга эга бўлган хорижликларни ишга олишни тақиқлайди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ва ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда вилоятда алкоголь, тамаки ва пиво сотиладиган чакана савдо дўконларида патентга эга бўлган мигрантларни ишга олишда 15 фоизлик чеклов қабул қилинган. Бироқ вилоят ҳукумати бу чоралар етарли эмас, деб ҳисоблайди.

«Уч йил давомида бизда хорижий ишчи кучи билан боғлиқ савдо шикоятлари сезиларли даражада ошди, биз патентлар бўйича ишлашни тўлиқ тақиқлаган 22 минтақага қўшилишни хоҳлаймиз», деди Москва вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари Наталя Масленкина.

Унинг қўшимча қилишича, чекловлар киритилгандан сўнг ҳозирда юқорида қайд этилган соҳаларда патент бўйича ишлаётган 5,6 мингга яқин одамни алмаштириш керак бўлади.

Киритилди: 02:41 17.09.2024. Ўқилди: 1676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!