Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан Гулистон шаҳри, “Юксалиш” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.П. фуқаро М.Х.га 3 000 АҚШ долларини 38,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракалари ўтказилмоқда.