Вингер Хвича Кварацхелия ажойиб мавсум ўтказмоқда. Яқинда "ПСЖ" таркибида грузиялик муддатидан олдин Франция чемпиони бўлди. Энди эса Кварацхелия Италия чемпионига айланди, "Наполи" А Сериянинг сўнгги турида скудеттони расмийлаштирди.
Гап шундаки, Кварацхелия мавсумнинг биринчи қисмини "Наполи"да ўтказди. А Сериянинг мавсумдаги 17 ўйинида Хвича бешта гол ва учта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шундай қилиб, грузиялик январь ойи ўрталарида "ПСЖ"га кетишдан олдин клубнинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшганди.
Хвича ва "ПСЖ"ни олдинда иккита финал кутмоқда: Франция кубоги финали (24 май) ва Чемпионлар лигаси финали (31 май). Рақиблар "Реймс" ва "Интер" бўлади.