Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Грузиядаги воқеалар “тўқ сариқ” инқилобга уринишга ўхшайди

Грузиядаги воқеалар “тўқ сариқ” инқилобга уринишга ўхшайди

Бу ҳақда Дмитрий Песков фикр билдирди.

“Биз бир қатор мамлакатларда шунга ўхшаш воқеаларни кўрдик”, – дея таъкидлади у.

Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, Грузия ҳукумати вазиятни барқарорлаштириш ва тинчлантириш учун чоралар кўрмоқда.

Тбилисида тун бўйи норозилик намойишлари давом этди. 40 га яқин жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, Тбилисидаги стихияли намойиш Бош вазир Ираклий Кобахидзе пайшанба куни ҳукмрон “Грузия орзуси – демократик Грузия” партияси 2028 йил охиригача Европа Иттифоқига кириш музокаралари масаласини кун тартибига қўймаслик ва бюджет грантларини рад этишга қарор қилганини эълон қилганидан кейин бошланди.

Киритилди: 18:22 02.12.2024. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!