Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Грузияда ҳукуматнинг Европа Иттифоқи билан интеграцияни тўхтатишига қарши нaмойишлар давом этмоқда

 Грузияда ҳукуматнинг Европа Иттифоқи билан интеграцияни тўхтатишига қарши нaмойишлар давом этмоқда

Акциялар Тбилиси, Батуми, Кутаиси ва Зугдиди шаҳарларида бўлиб ўтяпти.

"Кутаиси шаҳрида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлган, аввалроқ икки киши ҳибсга олинган. Бошқа шаҳарларда ҳам намойишлар тинч шаклда бўлиб ўтмоқда", деб хабар беради маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Бугун кундузи парламентга кирган ва сайлов натижаларини тан олмаган тўртта мухолиф партия қўшма баёнот эълон қилиб, “Грузия орзуси партияси асосчиси Иванишвилига мурожаат қилди. Улар қуйидаги талабларни илгари сурди: намойишлар давомида қўлга олинган барча одамларни дарҳол озод қилиш ва янги парламент сайловларини ўтказиш.

Киритилди: 11:11 06.12.2024. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!