Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Грузияда ҳеч ким парламент сайлови натижаларига кўра давлат тўнтаришини амалга оширишни режалаштирмаяпти

Грузияда ҳеч ким парламент сайлови натижаларига кўра давлат тўнтаришини амалга оширишни режалаштирмаяпти

Грузияда ҳеч ким парламент сайлови натижаларига кўра давлат тўнтаришини амалга оширишни режалаштирмаяпти. Грузия президенти Саломе Зурабишвили бундай фикрни матбуот анжуманида билдирди.

"Ҳеч ким, биринчи навбатда, мен парламент сайлови натижалари эълон қилинганидан сўнг Грузияда давлат тўнтариши уюштириш ёки Марказий сайлов комиссияси биносига бостириб киришни режалаштирмаяпман. Марказий сайлов комиссияси сайловнинг ҳақиқий ва адолатли натижаларини эълон қилиш билан шуғуллансин", — дея таъкидлади Зурабишвили.

Аввалроқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари Грузия ҳукумати Марказий сайлов комиссияси биносини стратегик объектлар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор чиқаргани ҳақида маълумот тарқатган эди. Янги қонунга кўра, энди Грузия Марказий сайлов комиссияси биноси олдини тўсиб қўйиш ва турли намойишлар ўтказиш тақиқланади.

Киритилди: Бугун 09:05. Ўқилди: 355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!