Грузия Ички ишлар вазирлиги 4 октябрь куни маҳаллий сайловлар куни бўлиб ўтган тартибсизликлар чоғида ҳукуматни тўнтаришга уринган 13 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзе маълум қилди.
"4 октябрдаги тартибсизликларда иштирок этган 15 нафар шахс аниқланди, улардан 13 нафари қўлга олинди", — деди у брифингда.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳукуматни ағдаришга уриниш, гуруҳли зўравонликларда иштирок этиш ва конституциявий тузумни ўзгартириш айбловлари билан тергов давом этмоқда.