Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Грузияда давлат тўнтариши тайёрланмоқда

Грузияда давлат тўнтариши тайёрланмоқда

Грузия Давлат хавфсизлик хизмати бир гуруҳ фитначилар мамлакатда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиш мақсадида тартибсизликлар уюштиришни режалаштирганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

"Грузия ҳудудида ва унинг чегараларидан ташқарида фаолият юритаётган бир гуруҳ одамлар мамлкатда беқарорлик ва тартибсизликлар уюштиришни режалаштирмоқда. Уларнинг асосий мақсади зўравонлик билан ҳукуматни алмаштиришдир. Бузғунчи ҳаракатлар бошланиш санаси октябрь-декабр ойларида", - дейди Грузия Давлат хавфсизлик хизмати.

ДХХ Департамент режа муаллифлари сифатида Георгий Лорткипанидзе (Михаил Саакашвили президентлиги даврида Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари), Саакашвилининг собиқ қўриқчиси Михаил Батурин ва Украинадаги Грузия легиони қўмондони Мамука Мамулашвилини кўрсатди.

Қайд этилишича, тартибсизликлар бошланиши октябрь-декабрь ойларига мўлжалланган, чунки бу даврда Еврокомиссиянинг оралиқ ҳисоботи ва Евроиттифоқнинг якуний ҳисоботи Грузиянинг ЕИ аъзолигига номзод мақомини оладими ёки йўқлиги ҳақида эълон қилинади.

Муассаса хабарига кўра, гуруҳ аъзолари бир нечта сценарийларни ишлаб чиққан. Улардан бири марказий хиёбонлар ва ҳукумат биноларига баррикадалар ўрнатиш, сўнгра тинч аҳоли қурбонлари шаҳарда тартибсизликлар келтириб чиқариши учун чодир шаҳарчасида бомба портлатишдир. Давлат хавфсизлик хизмати жиноий гуруҳ Украинадаги Евромайдонга ўхшаш сценарийни ҳам кўриб чиқаётганини даъво қилмоқда.

Киритилди: 16:59 18.09.2023. Ўқилди: 2106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!