Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Грузия собиқ президентининг уйи олдида отишма содир бўлди

Грузия собиқ президентининг уйи олдида отишма содир бўлди

Зурабишвилининг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилишича, саккизта ўқ узилган, ўқлардан бири унинг Эски Тбилисидаги уйи ҳовлисига, Гудиашвили майдони яқинига тушган. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланган.

Унинг сўзларига кўра, эрталаб соат 04:20 атрофида бир неча ўн киши иштирокида оммавий муштлашув содир бўлган, шовқин-сурон кўтарилган ва отишма билан тугаган.

У ўқ тушган жойлар тасвирланган фотосуратларни эълон қилди, шунингдек, у давлат муҳофазасидан маҳрум қилинганини эслатди.

Киритилди: 21:27 03.05.2025. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!