Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Грузия Россия сабабли ЕИ босимига қарши

Грузия Россия сабабли ЕИ босимига қарши

Грузия Европа Иттифоқи билан дўстона ва шериклик муносабатларини сақлаб қолишни истайди, бироқ Россияга қарши санкцияларга қўшилмагани учун босим ўтказилишини қабул қилмайди. Бу ҳақда «Грузин орзуси — Демократик Грузия» партияси бош котиби, Тбилиси мэри Каха Каладзе маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Грузия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланиши керак. Каладзе Тбилиси ЕИ билан фақат дўстона ва шериклик муносабатларини ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Грузия ва ЕИ ўртасидаги муносабатлар 2023–2024 йилларда грузин ҳукумати сиёсати юзасидан юзага келган келишмовчиликлар фонида сезиларли даражада ёмонлашган. 2024 йил ноябрь ойида Бош вазир Ираклий Кобахидзе мамлакатнинг ЕИга қўшилиш бўйича музокараларини 2028 йил охирига қадар тўхтатишини маълум қилган.

Киритилди: 08:40 07.10.2026. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!