Бугун 19 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Грузия президенти парламент сайловларидаги қонунбузарликлар туфайли Конституциявий судга даъво аризаси билан мурожаат қилади

Грузия президенти парламент сайловларидаги қонунбузарликлар туфайли Конституциявий судга даъво аризаси билан мурожаат қилади

Бу ҳақда Саломе Зурабишвили мухолифат етакчилари билан учрашувдан сўнг маълум қилди. Зурабишвилининг аниқлик киритишича, у Конституциявий судга даъво аризасини 19 ноябр куни эрталаб беради.

"Биламизки, энди мамлакатда ҳеч бир муассаса мустақил эмас. Аммо мамлакатда ҳеч қандай ҳуқуқий низо эътиборсиз қолдирилмаслиги керак. Мен берадиган даъво аризасидан мақсад судьяларнинг виждонини синовдан ўтказишдир", — деди Зурабишвили.

Кеча Грузия мухолифати вакиллари парламент сайловлари натижаларига норозилик билдириш мақсадида шаҳар марказида транспорт ҳаракатини тўсиб қўйган эди. Дастлаб улар акция 24 соат давом этишини айтишган эди, аммо бугун кечқурун норозилик ҳаракатлари давом этишини эълон қилишди.

Киритилди: 22:53 18.11.2024. Ўқилди: 193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!