Грузия президенти Саломе Зурабишвили мамлакатда ўтказилаётган парламент сайловлари юзасидан мурожаат билан чиқди.
"Бугун ўз вилоятига бориб, у ердан овоз бериш учун навбатда турган ҳар бир кишига раҳмат айтмоқчиман, чунки сиз ўша ерда рўйхатдан ўтганингиз учун, қандай қийинчилик бўлмасин овоз бериш учун боряпсиз. Диаспора ва чет давлатлардаги ватандошларимизга ҳам чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Улар ҳам ўз овозларини билдириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун курашмоқда... Уларнинг овози эса эртага эшитилади. Бу жуда муҳим, мен шу оғир даврда Исроилда сайлов участкаси очилиши учун курашганларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Сайловга келинг, ҳеч нарсадан қўрқманг, бу мамлакатнинг келажаги сизнинг овозингиз, ҳамманинг овози билан ҳал қилиниши шарт. Ҳеч ким уйда қолмасин, эртанги Грузия қандай бўлишини ўзингиз ҳал қиласиз!".