Европарламентнинг янги резолюцияси Европа Иттифоқини Тбилиси “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунлар, жинсни ўзгартиришни тақиқлаш ва “ЛГБТ ташвиқоти” тўғрисидаги қонунларни бекор қилмагунча Грузия ҳукуматига ажратилган барча маблағларни музлатишга чақиради.
Депутатлар, шунингдек, Еврокомиссиядан 26 октябр куни Грузияда бўлиб ўтадиган парламент сайловларига оид янги қонунлар ва шартлар юзасидан “Тбилисининг Европа Иттифоқига номзод давлатлар учун белгиланган мезонларга қанчалик тўғри келишини” баҳолашни сўради.
Ҳужжатда қайд этилишича, Грузияда яқинда қабул қилинган қонунчилик Тбилисининг Европа Иттифоқига интеграциялашувини ҳақиқатда тўхтатиб қўйган. Шу муносабат билан Европарламент Европа Иттифоқи давлатларини “Грузияда демократияга путур етказишда масъул шахсларга, мухолифат ва тинч намойишчиларни таъқиб қилишда иштирок этганларга, шунингдек, Ғарбга қарши дезинформация тарқатганларга қарши шахсий санкциялар қўллашга чақирмоқда”.