Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Грузия диктатурага айланди. Европарламент Европа Иттифоқини Тбилиси билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга чақирди

Грузия диктатурага айланди. Европарламент Европа Иттифоқини Тбилиси билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга чақирди

2024-йил октябр ойида Грузияда бўлиб ўтган ноқонуний парламент сайловлари ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясига давлат институтларини эгаллаб олиш, репрессив қонунлар жорий этиш ва сиёсий рақиблар, журналистлар ва тинч намойишчиларни шафқацизларча таъқиб қилиш имкониятини берди, дейилади Европа парламенти ҳисоботи лойиҳасида .

Европарламент депутатлари яна бир бор Грузия ҳукуматини мустақил кузатувчилар иштирокида янги сайловлар ўтказишга чақирди ва Европа Иттифоқи давлатларига “Грузия орзуси”нинг асосий амалдорлари ва мамлакатдаги сиёсий репрессиялар учун жавобгар бўлган барча шахсларга нисбатан шахсий санкциялар қўллашни тавсия қилди.

“Мамлакатда давом этаётган демократик орқага қайтишни ҳисобга олган ҳолда, Европа парламенти ҳам Европа Иттифоқининг Грузияга нисбатан сиёсатини зудлик билан ва кенг қамровли текширишни (…) ва Грузия-Европа Иттифоқи ассоциацияси келишуви ижросини қайта кўриб чиқишни талаб қилади”, дейилади ҳисобот лойиҳасида.

Литванинг Европарламент депутати Раса Жукневичиене сўзларига кўра, Грузиядаги ҳозирги вазият “бир ўқ отилмай туриб, қандай қилиб мамлакатни Россия манфаатлари томонидан ичкаридан тортиб олиш мумкинлиги”нинг намунасига айланди. Шу билан бирга, сиёсатчи “грузин халқи шафқациз қатағонларга қарамай, таслим бўлмаётгани ва 200 кундан бери норозилик намойишини ўтказаётганини” таъкидлади. "Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар кеч бўлмай туриб, қатъий чоралар кўриши керак. Эркин ва Европапараст келажак учун курашаётган жасур грузинлардан қарздормиз", - деди Жукневичиене.

Киритилди: 15:34 05.06.2025. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!