Ҳукмрон "Грузия орзуси - Демократик Грузия" партияси баёнотида айтилишича, мамлакат 2030 йилга келиб бошқа номзод давлатларга қараганда Европа Иттифоқига аъзо бўлишга кўпроқ тайёр бўлишини аҳолига ваъда қилди.
"Бугунги кунда Европа бюрократияси Грузияни шантаж қилиш ва нодемократик кучларни ҳокимиятга қайтаришга уриниш билан банд бўлишига қарамай, жамиятга ваъда берамизки, бизнинг сиёсий жамоамиз барча қийинчиликларни муносиб тарзда енгиб ўтади ва Грузия 2030 йилгача эълон қилинган Европа Иттифоқининг кенгайишини барча номзод давлатлар орасида энг яхши тайёргарлик кўрган мамлакат сифатида кутиб олади," - дейилади партия ташкил топганининг 13 йиллиги муносабати билан чиқарилган баёнотда.
"Грузия орзуси" партияси, шунингдек, ўша вақтга келиб "Брюсселнинг бугунги бюрократияси ўрнини Европа Иттифоқи ва Европа келажагига йўналтирилган муносиб, мустақил элита эгаллашига" умид билдирмоқда.