Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Грета Тунберг Парижга депортация қилинди

A A A
Грета Тунберг Парижга депортация қилинди

"Madlen" яхтасида Ғазо секторига киришга уринган швециялик фаол ҳозирда Исроилнинг Бен-Гурион аэропортидан Парижга учишга тайёрланмоқда, деб хабар берди Исроил ТИВ.

Идора ўзининг ижтимоий тармоқлардаги постига одатда депортация қилинадиган шахслар жойлаштириладиган самолёт салонининг охирги қаторида жойлашган Тунбергнинг суратини илова қилди.

"Madlen" кемасининг саккиз нафар йўловчиси Исроилни ихтиёрий тарк этиш тўғрисидаги аризани имзолашдан бош тортди. Улар тергов изоляторида 96 соат ушлаб турилади, шундан сўнг уларнинг розилигисиз мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

Киритилди: 14:23 10.06.2025. Ўқилди: 1716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!