Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ҳодиса жойига 180 дан ортиқ ёнғин ўчирувчи жўнатилган, шунингдек, авиация жалб этилган: 15 та самолёт ва 12 та вертолёт ёнғунни ўчиришда иштирок этмоқда. Яхши томони шундаки, жабрланувчилар йўқ, бироқ юқори ҳароратлар ёнғунга қарши курашни қийинлаштирмоқда — Грециянинг айрим ҳудудларида ҳарорат 40°C даражагача етган.
Европа иқлим ўзгаришининг шиддатли оқибатларини ҳис қилишда давом этмоқда. Copernicus'нинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, 1980-йиллардан бери Европа қитъасида исиш жаҳон бўйича ўртача кўрсаткичдан икки баробар тезроқ кечмоқда.
Мутахассислар огоҳлантирмоқда: иқлим инқирози шароитида бундай табиий офатлар янада тез-тез рўй бериши эҳтимолдан холи эмас.