Афинада чоршанба куни умуммиллий иш ташлаш туфайли жамоат транспорти тўхтаб қолди.
Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Бундан ташқари, материк Грецияни ороллар билан боғловчи паромларнинг ҳаракати бир неча соатга тўхтатилган.
Чоршанба куни давлат сектори ва хусусий сектор ходимлари ҳукумат ҳаракатларидан, хусусан, инфляцияга қарши курашдан норозилиги сабабли 24 соатлик иш ташлаш эълон қилди.
Касаба уюшмалари мамлакат ҳукуматини меҳнатга лаёқатли аҳоли турмуш даражаси сезиларли даражада ёмонлашганликда айблаб, танқид қилади.
Кампанияларда бошқалар қатори тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар ҳам иштирок этади.
Чоршанба куни кечроқ Афинада намойишлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.