"Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳукумат ўзининг сиёсати доирасида мамлакат мудофаасини хавф остига қўйиш ниятида эмас. Шунинг учун бундай хабарлар ҳақиқий эмас", — деди Греция ҳукуматининг расмий вакили Павлос Маринакис.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Блинкен Афинага эскирган қуролларини Украинага ўтказиш схемасини таклиф қилган эди. Бунинг учун Қўшма Штатлар Грецияга армияни қайта жиҳозлаш учун 200 миллион доллар ажратишга ваъда берган.