Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Google логотипини янгилади — сунъий интеллект таъсири сезиляптими?

Google логотипини янгилади — сунъий интеллект таъсири сезиляптими?

Google компанияси сўнгги ўн йил ичида илк бор ўз логотипини янгилашга қарор қилди. Медuza’нинг хабар беришича, логотипдаги илгари ёрқин бўлган ранглар энди хира ва ўзаро уйғунлашган кўринишда намоён бўлмоқда. Қизил сариқка, сариқ яшилга, яшил эса кўкка секинлик билан ўтади — бу ўзгариш аввалги қатъий чегараланган ранглардан кескин фарқ қилади.

Янги логотипнинг кўриниши Google’нинг сунъий интеллект чатботи Gemini логотипига ўхшашлиги билан диққатга сазовор. Ҳозирча компания томонидан бу янгиланиш расман эълон қилинмади, бироқ 11 майдан бошлаб iOS фойдаланувчилари, 12 майдан эса Androidдаги истеъмолчилар уни қўллаб келмоқда.

Маълумот учун, Google логотипи охирги марта 2015 йили ўзгарган эди. Ўшанда кичик “g” ҳарфи катта “G” ҳарфига алмаштирилган ва шрифтда ҳам сезиларли ўзгаришлар қилинган эди.

Киритилди: Бугун 17:09. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!