Google компанияси ўзининг маълумотлар марказини кенгайтириш учун Финляндияда 27 миллион еврога тенг ер участкасини сотиб олди. Бу ҳақда пайшанба куни мамлакат ҳукумати маълум қилди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.
“Финляндия ўрмон хўжалиги бошқармаси (Metsahallitus) асосий маълумотларни қайта ишлаш маркази бўлиб хизмат қилувчи шимоли-шарқий Каяани шаҳри яқинидаги тахминан 1400 гектар ерни сотишга рухсат олди. Финляндияда бундай миқёсдаги ер битимлари кам учрайди”, - дейилади ҳукумат матбуот релизи.
Google Финляндияда 2011 йилдан бери маълумотлар марказларини бошқариб келади. Компаниянинг Хамина кампусида ҳозирда 400 га яқин доимий ишчи ишлайди, дейилади пресс-релизда.
2009 йилда Google Финляндияда биринчи маълумотлар марказини Хелсинкидан 145 км шарқда жойлашган Хамина шаҳрида қурди. Жорий йилнинг май ойида АҚШ технология гиганти ўзининг Хамина кампусини кенгайтириш учун 1 миллиард евро миқдоридаги янги сармояни эълон қилди, бу эса келгуси икки йил ичида янги иш ўринларини яратиши керак, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.