Гонконг полицияси Wang Fuk Court турар-жой мажмуасида содир бўлган ҳалокатли ёнғинга алоқадорликда гумон қилинган уч нафар шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
"Полиция ёнғинга алоқадор одам ўлдиришда гумон қилинган уч кишини ҳибсга олди", — дейилади мақолада.
Гумонланувчиларни сўроқ қилиш давом этмоқда, воқеа ҳақида батафсил маълумот кейинроқ хавфсизлик брифингида берилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Гонконгдаги ёнғин қурбонлари сони 44 кишига етди.
26 ноябрь куни содир бўлган ёнғин кўп қаватли турар-жой биноларини қамраб олган. Мажмуа аҳолисининг 279 нафари бедарак йўқолган. Бундан ташқари, 45 нафар ярадор шифохоналарга етказилган, улардан етти нафарининг аҳволи оғир.