Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Голливуддаги иш ташлаш туфайли Emmy мукофотлари 15 январга қолдирилди

Голливуддаги иш ташлаш туфайли Emmy мукофотлари 15 январга қолдирилди

18 сентябр куни бўлиб ўтиши керак бўлган 75-Emmy телевидениеси мукофотлари Голливуддаги актёрлар ва ёзувчиларнинг иш ташлаши сабабли 2024-йилнинг 15-январига кўчирилди. Бу ҳақда AP хабар берди.

Унга кўра, Fox телеканали маросимни Тинч океани вақти билан 17:00 дан 20:00 гача трансляция қилади.

Emmy маросими 2001-йилдан бери биринчи марта қолдирилди, бу тадбир 11 сентябр хуружлари ва 7 октябрда АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиёти бошланиши сабабли қолдирилган эди.

160 000 га яқин актёрлар манфаатларини ифодаловчи Америка телевидения ва кино актёрлари федерациясининг иш ташлаши 14 июлда бошланди ва АҚШ кино саноатидаги барча ишлаб чиқаришларни амалда тўхтатди. Актёрлар юқори маош ва қўшимча иш ҳақи тўлашни, шунингдек, кино ишлаб чиқаришда сунъий интеллектдан фойдаланишни чеклашни талаб қилмоқда.

Киритилди: 20:46 10.08.2023. Ўқилди: 1535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!