Америкалик актриса Сисели Тайсон 97 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда “ABC News” хабар бермоқда.
Актрисанинг менежери Ларри Томпсон бу ҳақда актрисанинг қариндошларига таяниб маълум қилди.
Юлдузнинг ўлими сабаблари ошкор этилмаган.
Кино фаолияти давомида Тайсон 150 дан ортиқ фильмлар ва телешоуларда қатнашган. 1973 йилда "Саундер" фильмидаги роли учун "Олтин глобус" ва "Оскар" мукофотига номзод бўлган. 1974 ва 1994 йилларда эса “Эмми” мукофотини қўлга киритган.