Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ғолибаф: "АҚШ билан музокаралар олиб бораётганда урушга тайёр бўлиш керак"

Ғолибаф: "АҚШ билан музокаралар олиб бораётганда урушга тайёр бўлиш керак"

Эрон Парламенти Спикери Муҳаммад Багир Ғолибаф Қўшма Штатлар билан музокаралар олиб боришда урушга тайёр бўлиш кераклигини айтди.

Ғолибаф ўз фикрларини Индонезия Минтақавий Вакиллар Кенгаши (парламентнинг юқори палатаси) раиси Султон Бахтиёр Нажамудин билан учрашувда билдирди.

"Фақат урушга тайёр бўлганларгина Қўшма Штатлар билан музокара олиб боришлари мумкин. Музокаралар давомида мен АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнсга биз уларга ишонмаслигимизни айтдим", деб таъкидлади Ғолибаф.

Унинг фикрича, АҚШ, Исроил ва НАТО урушдан олдин Эронни таслим бўлишга мажбурлашлари мумкинлигига ишонишган: "Бироқ, улар жуда тез орада ўз мақсадларига эриша олмасликларини англадилар".

Нажмудин ўз навбатида Эрон халқи тинчликни хоҳлашини таъкидлади:

"Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз тинчликка олиб келиши мумкин. Индонезия Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги урушни тугатишга қаратилган ҳаракатларни олқишлайди".

Киритилди: 09:11 11.07.2026. Ўқилди: 1177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!