Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Глобал нотинч вазиятда Қозоғистон экспорти ўсди

Глобал нотинч вазиятда Қозоғистон экспорти ўсди

Украинадаги уруш ва ундан кейин жаҳон иқтисодиётидаги нотинчликлар фонида Қозоғистон экспорти кўпайди. 2012-йилдан бери биринчи марта экспорт 40 фоизга ошди, нотовар маҳсулотлар савдоси эса сезиларли даражада ошиб, тарихий рекорд ўрнатди, деб хабар беради “Казлента”.

Россия ва Хитой Қозоғистоннинг етакчи ҳамкорлари бўлиб қолмоқда, Россия етказиб берувчи, Хитой эса Қозоғистон маҳсулотларининг харидори.

Уруш туфайли Ғарб давлатларига энергия ресурслари етказиб бериш кўпайди. Шундай қилиб, биринчи бешта савдо ҳамкорлари қаторига асосан нефт сотиб оладиган Италия, Туркия ва Жанубий Корея ҳам киради.

Нотовар экспорти 26,5 миллиард доллар, хомашё экспорти 57,9 миллиард долларни ташкил этди. Умуман олганда, экспорт биринчи марта 2012-2013 йиллардаги ҳажмларга яқинлашди.

Киритилди: 20:13 27.03.2023. Ўқилди: 1269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!